23 Август 2022 йил 493

Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими ҳисоб қайд этиш комиссиясининг иш фаолияти юзасидан ўрганишлар ўтказилди

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев кундалик иш режа асосида ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш борасида ўрганишлар ўтказмоқда.

Бугун, 23 август куни бошқарма бошлиғи Шухрат Алиев бошчилигидаги барча ўринбосарлар, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари биргаликда Шофиркон туманида бўлиб, туман Ички ишлар бўлими ҳисоб қайд этиш комиссияси, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасидаги фаолиятини танқидий кўриб чиқдилар.

Эрта тонгдан бошланган ўрганишлар давомида бошқарма бошлиғи бошчилигидаги масъуллар ҳар бир ходим юритувида бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ариза ва хабарлар ҳамда бошқа турдаги мурожаатлар юзасидан олиб борилаётган суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов материалларини бирма-бир кўздан кечирдилар.

Ўрганиш давомида айрим ёш ходимларнинг малакасизлиги ёки ўрта бўғин раҳбарларининг сансалорликка йўл қўйиши оқибатида муддатлари бузилган, белгиланган талаб ва тартиб асосида кўриб чиқилмаган, сифатсиз суриштирув ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган материаллар бўйича масъул ходимларга тушунтиришлар бериб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Кун давомида ўтказилган текширув давомида аниқланган тизимли камчиликлар, кўрсатилган амалий ёрдам натижалари куннинг иккинчи ярмида шаҳар туман ички ишлар органлари раҳбарлари, масъул ходимлар ва шахсий таркиб иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилиниб, ҳудудий ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасидаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида аниқ чора тадбирлар белгиланиб, масъулларга манзилли топшириқлар берилди.

Ўрганиш ва амалий ёрдамлар барча ҳудудий ички ишлар органларида давом эттирилади.

Text to speech