7 Март 2023 йил 490

Шофиркон тумани: Оғуфурушлар фаолиятига чек қўйилди

Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан 2023 йилнинг 3 март куни Шофиркон тумани ҳудудида ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тадбири давомида, туманнинг Боғиафзал қишлоғида яшовчи 1982 йилда туғилган Н.Н. ва 1998 йилда туғилган Д.Д. туманнинг «Бобоҳайдар» маҳалласидаги умумий овқатланиш масканида бир фуқарога 500.000 сўм эвазига вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, таркибида фаол гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган "тетрагидроканнабинол" мавжуд бўлган, қуритилган ҳолдаги соф вазни 1,54 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтларида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech