8 Апрел 2023 йил 445

Шофиркон туманида авиакассани ўмарган шахс фош этилди.

2023 йилнинг 26 февраль куни тунги вақтда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Шофиркон тумани "Қалмақон" маҳалласида жойлашган авиакасса эшигини бузиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, хона ичидаги стол устидан «SAMSUNG» русумли ноутбук ҳамда қора рангли ҳамён ичидан 7.800.000 сўм нақд пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг "Жўйнав" маҳалласида яшовчи 1981 йилда туғилган Б.Б. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech