3 Март 2023 йил 698

Шофиркон туманида чорва молларини ўғирлаш билан шуғулланган шахслар фош этилди

2023 йил 10 январь куни соат 21:00 дан 11 январь куни соат 06:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Шофиркон тумани «Гулистон» маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш ҳовлисидаги молхонасига деворни ошиб тушиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, молхонадаги ўн бош қўй ва қўчқорлар орасидан баҳоси 1.300.000 сўм бўлган бир бош қўйини яширин равишда ўғирлаб, жабрланувчига моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми «Г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани А.Навоий маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 109-моддаси 2-қисми, 266-моддаси 1-қисми билан судланган Ғ.Р. ҳамда шу туманнинг Гулистон маҳалласида яшовчи И.М. исмли шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб содир қилганликлари фош этилди.

Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech