Шофиркон туманида криминоген вазияти оғир маҳалла жиноятчилиги жойида муҳокама этилди
Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари томонидан ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларнинг натижадорлиги, айниқса, криминоген вазияти оғир, жиноятлар кўп содир этилган қизил тоифали маҳаллаларга бориб, жиноятчилик ҳолатини жойида муҳокама қилиб борилмоқда.
Жумладан, бугун, 20 август куни жиноятчиликнинг навбатдаги «маҳаллабай» муҳокамаси бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев томонидан вилоят ИИБ мутасадди раҳбарлари ҳамда Шофиркон туман ҳокими, туман масъуллари ва маҳалла мутасаддилари иштирокида криминоген вазияти оғир дея баҳоланган қизил тоифали «Қалмақон» маҳалласида ўтказилди.
Айтиш жоизки, мазкур маҳаллада жорий йилнинг бугунги кунига қадар ўғирлик, тан жароҳати, фирибгарлик, йўл транспорт ҳодисаси, пора бериш, безорилик ва бошқа турдаги жами 25 та жиноятлар содир этилган бўлиб, ушбу маҳалла “қизил маҳалла” тоифасига кирган.
Муҳокама жараёнида маҳаллада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботларини тингланди. Жиноятларнинг сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитларни бирма-бир таҳлил қилинди.
Муҳокамада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори ва бошқа мутасадди идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.
Маҳаллада келгусида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, «фуқаробай», «оилабай» ва «хонадонбай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, ҳудудий Ички ишлар бўлимининг тажрибали ходимларидан иборат йиғма отряд фаолиятини кенг йўлга қўйиш юзасидан аниқ кўрсатмава топшириқлар берилди.