31 Март 2023 йил 494

Шофиркон туманида ўғирлик жинояти фош этилди

2023 йил 8 март куни соат 08:30 дан соат 10:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Шофиркон тумани Ҳорин маҳалласида жойлашган фуқаро И.Б.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, унинг ётоқхонасида бўлган баҳоси 1.300.000 сўмлик “SAMSUNG А 12” русумли телефон аппаратини, 1.600.000 сўм ва 2.000 рубль нақд пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган О.С. исмли аёл содир қилганлиги фош этилтб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги кунда ушбу аёлнинг республикамиз бошқа вилоятлари ва вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech