9 Март 2023 йил
439
Шофиркон туманида қонунга хилоф тарзда фаолият олиб борган тадбиркор фаолиятига чек қўйилди
2023 йил 2 март куни Шофиркон тумани ҳудудида ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари давомида туманнинг Талисафед маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, унинг ёрдамчи хўжалигида қўлбола усулда тайёрланган “жувоз” аппаратини ноқонуний тарзда ишлатиб келаётганлиги аниқланган.
Тезкор тадбир давомида 2 дона қўлбола усулда ясалган жувоз аппарати, 160 литр пахта чигитидан олинган сифатсиз ёғ маҳсулоти, 80 кг омухта ем маҳсулоти тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ж.К. нинг 186/2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.