10 Апрел 2023 йил 451

Шофиркон туманида қуролни қонунга хилоф равишда сақлаган шахс аниқланди

Шофиркон туманида вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари давомида туманнинг «Саврак» маҳалласида яшовчи A.A. исмли шахснинг яшаш хонадони ва унга туташ ёрдамчи хўжалиги кўздан кечирилганда, у ердан 16 калибрли, бир силлиқ нилли, К 96136 рақамли, “ИЖ К”-моделли отиш учун яроқли бўлган жанговар ўқ отар қуроллар туркумига кирувчи ов қуролини тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ундан ушбу ов қуроли тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан A.A. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech