Шофиркон туманида содир этилган йирик ўғирлик жиноятининг изи топилди
2023 йилнинг 21 март куни соат 22:00 дан 22 март куни соат 06:30 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Шофиркон тумани "Тинчлик" маҳалласида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Ҳ.Х. га тегишли бўлган “Саврак Саҳоват” ошхонаси эшигининг қулфини бузиш йўли билан очиб, ичкарига ғайриқонуний равишда кириб, ошхонанинг 2.5х2.5 метр ўлчамдаги бари остидаги металлдан ишланган сейфни бузиб, мазкур сейф ичида сақланган қиймати 18.497.127 сўмга тенг бўлган 1.620 АҚШ доллари ва 7.000.000 сўм миқдоридаги нақд пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига жами 25.497.127 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ўғирлик жиноятини содир қилган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани "Боғиафзал" маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган Ҳ.П. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.