18 Март 2023 йил 345

Шофиркон туманида тиллафурушлар фаолиятига чек қўйилди

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда “Бухоро худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Шофиркон туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида Шофиркон тумани «Назаробод» қишлоғида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.У. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этиб, тегишли шартномалар тузилишини таъминламасдан, таркибида олтин зарралари мавжуд бўлган тошларни майдалашга мўлжалланган, қуввати 18,5 кВт бўлган ускунани электр тармоғига ноқонуний улаб фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

«Ўзэнергоинспекция» Бухоро ҳудудий бўлими мутахассисларининг берган хулосасига кўра ушбу фуқаро томонидан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўз бошимчалик билан уланиб 383,62 кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний тарзда фойдаланганлиги натижасида давлат манфаатларига 130.838.400 сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 185 /2-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech