Шофиркон туманида ўзининг яшаши учун ижарага олган уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди
Шофиркон тумани «Доригар» маҳалласида доимий рўйхатда турувчи, вақтинча туманнинг «Мирзоқул» маҳалласидаги хонадонда яшаб келаётган 2000 йилда туғилган Sh.D. исмли аёл ўзи ижарада турган хонадонда фоҳишахона ташкил қилиб, бегона шахсларнинг жинсий алоқа қилишлари учун муайян шароит яратиб келиб, бунинг эвазига моддий манфаат кўриб келган.
Жумладан, 2023 йил 18 май куни соат 21:30 ларда R.M. исмли аёлнинг N.S. исмли эркак билан жинсий алоқада бўлиши учун 100 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, «мижозларга» уйни бўшатиб, барча шарт-шароитлар яратиб бериб, бу фаолиятдан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.