Шофиркон туманидаги ижтимоий вазият бўйича ўрганишлар олиб борилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигидаги масъуллар Шофиркон туманида бўлиб, ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан ўрганишлар ўтказди.
Жумладан, туманнинг деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда нарх навоси кўздан кечирилди. Жараёнлар нарх навонинг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш, озиқ овқат захираларини яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Туманнинг “Дўрман” маҳалласида аҳоли билан учрашиб, уларнинг турмуш тарзи ўрганилди. Аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, шу жумладан ижтимоий объектларда яратилган шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ҳам ўрганилиб, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари тарғибот ташвиқот тадбирлари олиб борилди.
Бундан ташқари, ўрганиш чоғида тумани тиббиёт бирлашмасида беморлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишилиб, беморлар ҳолидан хабар олинди. Тиббиёт бирлашмасининг иситиш тизими кўздан кечирилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.