Шофиркон туманнинг 3 сектор ҳудудида “маҳаллабай” ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Шофиркон тумани 3 секторига қарашли маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан “хонадонбай” юриб аҳоли муаммоларини ўрганиш, куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, коммунал соҳаларда аниқланадиган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш борасидаги ишлар сектор раҳбарлари ҳамда ҳудудларга бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан ўрганилмоқда.
Даставвал, туман ИИБ да ташкил этилган тезкор штаб ходимлари иштирокида Йўриқнома ўтказилиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шофиркон тумани ИИБ ходимлари, туман газ идораси, электр тармоқлари ҳамда сув оқова бўлимининг диспетчерлик хизматларига масъул ходимлар бириктирилиб, фуқаролар томонидан тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда рўйхатга олиш жараёни алоҳида назоратга олинди.
Бухоро вилоят ИИБ масъуллари ҳамда туман ИИБ бошлиғи томонидан ҳудуддаги "темир дафтар"да турган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди.
Суюлтирилган газ баллонига муҳтож бўлган оилаларнинг муаммолари жойида бартараф этилди.
Хонадонма-хонадон юриш жараёнида ноқонуний ҳолда ўрнатилган газ сўрғичлар аниқланиб, мутасадди ташкилот ходимлари ҳамкорлигида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Белгиланган режа графиги асосида туман ИИБ ходимлари томонидан туманда мавжуд автомобильларга ёқилғи қуйиш, айниқса газ қуйиш шахобчаларида жамоат тартиби сақланмоқда.
Масъуллар томонидан ҳудудда мавжуд ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хонадонлар кўздан кечирилиб, профилактик ишлар амалга оширилди.
Аниқланган муаммолар туман тезкор штабига тақдим қилиниб, тезкор қарорлар асосида ижобий ечим топмоқда.
Ҳудудларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкиллаштирилиб, у ерда сотувчилар ҳамда харидорлар билан қилинган мулоқот давомида аҳолининг қайси турдаги озиқ овқат маҳсулотларига бўлган талаби, нарх наволар юзасидан фикрлари ўрганилди.
Шофиркон туманининг 3 секторида ўрганиш ишлари давом этмоқда.