25 Апрел 2023 йил 510

Шофирконда бундан икки йил муқаддам содир этилган жиноят фош этилди

2021 йил 6 июнь кунидан 7 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Шофиркон тумани "Пашмон" маҳалласида яшовчи, Х.Ф. исмли аёлнинг уйига ғайриқоний равишда кириб, у ердан баҳоси 6.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларни,  4.000.000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, 2008 йилда туғилган вояга етмаган А.Ш. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу вояга етмаган шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech