Шофирконда фуқарони тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора талаб қилган шахс фош этилди
Бухоро вилояти ИИБ ҳамда Департаментнинг Когон шаҳар, Шофиркон ва Вобкент туманлари бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ғиждувон тумани “Чағдари” маҳалласида яшовчи, 1975 йилда туғилган С.Г. исмли аёл ва шу манзилда яшовчи, 1996 йилда туғилган А.Б. исмли эркак билан биргаликда бошқа бир шофирконлик фуқарони Ғиждувон туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумига юқори ваколатли танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, Шофиркон тумани буюм бозори олдида ўзининг бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашина ичида бир минг АҚШ долларини пора тариқасида беришга далолат қилиб, ушбу пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар С.Г. ва А.Б. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.