9 Март 2023 йил 520

Шофирконда гиёҳвандлик моддалари олди сотдиси билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Вилоят бўйлаб ўтказилаётган "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлар давомида бир қатор жиноят ва ҳуқуқбузарликлар фош этилмоқда.

Жумладан, Шофиркон тумани Пашмон маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган Н.Н. 2023 йилнинг 3 март куни бир фуқарога 500.000 сўм эвазига қоғоз ўрамига қадоқланган 1.54 грамм миқдоридаги “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинган.

Н.Н. билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида у, ушбу гиёҳванд моддасини маҳалладоши 1998 йилда туғилган Д.Д.дан 500.000 сўм эвазига сотиб олганлиги аниқланган.

Тадбир давом эттирилибД.Д. билан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу “марихуана” гиёҳвандлик моддасини у ҳам ўзга бир шахс, яъни шу маҳаллада яшовчи,1999 йилда туғилган А.С.дан 150.000 сўмга сотиб олганлиги аниқланган.

А.С. билан ўтказилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида эса, А.С. ҳам Д.Д га сотган гиёҳвандлик моддасини Пашмон маҳалласида яшовчи 1975 йилда туғилган, Р.У. дан 120.000 сўм эвазига сотиб олганлиги аниқланган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давомида Р.У. нинг яшаш хонадонида тинтув тергов ҳаракати олиб борилганида, унинг ёрдамчи хўжалигидан соф вазни 20.66 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари жараёнида Р.У. мазкур гиёҳванд моддасини яшаш хонадонининг экин майдонида етиштирганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Шофиркон туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ж.К.нинг 270, 273-моддаси 3-қисми ва 276-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар Ўзбекистон Республикаси ЖПК.нинг 221-моддаси тартибида ушланган ва "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech