Шофирконда ҳам виртуал ўғирлик фош этилди
Номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида шофирконлик фуқаронинг пластик картаси ҳисобидан 1.720.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни туманнинг “Боғиафзал” маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган И.У. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.