Шофирконлик оғуфуруш тезкор тадбир давомида ушланди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, ППХ батальони ходимлари томонидан берилган маълумот асосида, 2023 йилнинг 28 июль куни соат тахминан 16:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шофиркон тумани Денов маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Р.Ш. таниши У.Ю.га(аёл) гиёҳвандлик воситаларини етказиб беришни олдиндан ваъда қилиб, ўзида аввалдан бўлган оқ рангли қоғоз бўлагига ўралган вилоят ИИБ ЭКБ нинг хулосасига кўра соф вазни 1,59 грамга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини Бухоро шаҳар Шейхон кўчасида жойлашган “Карвон бозори”нинг автотураргоҳида 200.000 сўмга пуллаётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.