Шофирконлик сохта гиёҳфуруш фош этилди
2023 йил 1 февраль куни Ғиждувон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон тумани Жўйрабод маҳалласида яшовчи, 1958 йилда туғилган К.И. Ғиждувон тумани Вазиршоҳ маҳалласида яшовчи, И.Қ. нинг ишончига кириб, унга вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 24,68 граммни ташкил қилган, беш дона қоғоз ўрамидаги «лола» гулининг майдаланган ҳолдаги бўлакларини «кўкнор» гиёҳвандлик воситасининг хашаги деб алдаб, 100.000 сўмга сотиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Шунингдек, К.И. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2023 йил 2 февраль куни ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Ғиждувон туман «Вазиршоҳ» маҳалласида яшовчи, фуқаронинг ишончига кириб, икки дона қоғоз ўрамларига жойлаштирилган, соф оғирлиги 18,84 граммни ташкил қилган «лола» гулининг майдаланган бўлакларини «кўкнор» гиёҳвандлик воситасининг хашаги деб алдаб, 200.000 сўмга сотиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.