14 Октябр 2024 йил 898

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган вилоятнинг турли ҳудудларида содир бўлган ўта оғир турдаги жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар "Бухоро тажрибаси" асосида вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида муҳокама қилинди

Хабарингиз бор, вилоят миқёсида содир бўлган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган, аҳоли орасида шов-шувларга сабаб бўлаётган ҳуқуқбузарликлар, воқеа ҳамда ҳодисаларнинг вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан танқидий муҳокама қилиниши йўлга қўйилган.Бунда, ушбу жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар тегишли масъуллар иштирокида атрофлича таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича галдаги вазифалар белгилаб олинмоқда.

Шу жумладан бугун ҳам, вилоят ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги жиноятчиликнинг "Маҳаллабай" муҳокамасида ҳоким Ботир Зарипов, вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов бошчилигида ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят ҳамда ҳудудий идоралараро комиссия аъзолари бўлган ташкилотлар мутасаддилари ҳамда бошқа тааллуқли идоралар вакиллари иштирок этишди.

Танқидий-таҳлилий тарзда ўтган мазкур муҳокама йиғилишида, Когон шаҳрининг Махтумқули маҳалласида содир этилган қотиллик жинояти ҳамда вилоятнинг бошқа ҳудудларида содир этилган бир қатор жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бирма-бир танқидий таҳлил қилиниб, вужудга келган криминоген вазият, содир этилган мазкур жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, унга омил бўлган шарт-шароитлар, жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган галдаги вазифалар хусусида сўз юритилди.

Криминоген вазияти оғирлашган ушбу ҳудудлар масъулларининг ўз маҳалласида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, "Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида"ги 10-сонли қўшма қарори ижроси юзасидан амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланиб, улар томонидан йўл қўйган тизимли камчиликлари қаттиқ танқид қилинди.

Жараёнда, муҳокамага қўйилган ушбу ҳудудларнинг масъулларига, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддиларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Бундан кейин ҳам "Бухоро тажрибаси" асосида вилоят сектор раҳбарлари томонидан жиноятчиликнинг "Маҳаллабай" ҳамда "соҳабай" муҳокамаси тизимли равишда амалга оширилади.

Text to speech