Сохта авиачипталарни пуллаган шахс ушланди
Пешку тумани "Деча" маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғилган т.т. қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2023 йил 31 март куни И.А., ҳамда И.Р. исмли фуқароларнинг ишончига кириб, уларга «Самарқанд-Москва» авиарейси электрон чиптасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, ҳақиқий бўлмаган электрон чипталарни тақдим қилиш орқали уларнинг ҳар биридан 2.450.000 сўмдан жами 4.900.000 сўмлик пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Шунингдек, у ўз жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Р.З. исмли фуқарони ҳам ишончига кириб, унга «Самарқанд-Москва» авиарейси электрон чиптасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, ҳақиқий бўлмаган электрон чипта тақдим қилиш орқали 2.750.000 сўм пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.