Сохта ҳужжатлар тайёрлаш орқали бошқа олий таълим муассасасига ўқишини кўчириб бериш эвазига 20 млн сўм миқдоридаги пулларни алдов йўли билан қўлга киритган шахс фош этилди
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Гулшан кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ҳ.Ҳ. исмли аёл бошқа бир фуқарони алдаб, уни Қирғизистон Республикасидаги Тиббиёт университетининг 1 ва 2-босқичларини ўқиганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни тайёрлаб, Бухоро шаҳридаги Халқаро Осиё университетининг Формацевтика йўналиши бўйича 3-босқичига кўчириб бериш эвазига 26.0 млн. сўм пулларни беришини талаб қилиб, 2023 йил 10 июнь куни соат тахминан 18:00 ларда Бухоро шаҳар "Мироншох" тўйхонаси ёнида жойлашган тўғрисида эркаклар кийим дўконида кимёвий ишлов берилган 20.0 млн. сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ҳ.Ҳ. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.