Спортнинг «Воллейбол» тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги мусобақасининг Ғиждувон туман босқичи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, фуқароларни айниқса ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва уларни оммавий спортга жалб этиш мақсадида Ғиждувон тумани 3-секторига қарашли маҳаллаларда истиқомад қилувчи оғир тоифага кирган 275 нафар ёшлардан саралаб олинган 93 нафар ёшдан таркиб топган жамоалар ўртасида спротнинг «Воллейбол» тури бўйича Ички ишлар вазири кубугининг туман босқичи ўтказилди.
Қизиқарли баҳсларга бой бўлган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, тумандаги «Оқрабод» маҳалласида жойлашган 41-сон мактаб ўқувчилари жамоаси 1-ўринни, «Қарабоғ» маҳалласида жойлашган 33-сон умумтаълим мактаб ўқувчилари жамоаси 2-ўринни, «Тошлоқ» маҳалласида жойлашган 34-сон мактаб ўқувчилари жамоаси 3-ўринни эгаллашди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига диплом ва қимматбаҳо совғалар Республика идоралараро ишчи гуруҳи масъуллари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва туман сектор раҳбарлари томонидан топширилди.