19 Май 2023 йил
487
Субсидия маблағлари ажратиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди
Бухоро шаҳар "Афшормаҳалла" маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ш.Д. бошқа бир фуқарони алдаб унинг номига субсидия ажратилишида ёрдам беришини айтиб, ушбу хизмати эвазига 100 АҚШ доллари талаб қилади.
2023 йил 8 май куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.