Талабани дарслардан озод қилиш эвазига пул талаб қилган ўқитувчи ушланди
Ўзбекистон Республикаси ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Бухоро филиали ўқитувчиси Бухоро шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган Қ.З. ва Бухоро шаҳар "Истиқлол" маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган А.Д.лар бир гуруҳ бўлиб, хизмат мавқеидан фойдаланиб, мазкур филиалда ўқиб келаётган Н.Г.ни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, дарслардан озод қилиш ваколати бўлмасада, ваколатли танишлари орқали уни дарслардан озод қилиш эвазига 1 млн. сўм миқдорида пул маблағи беришини сўрашган.
2022 йил 3 май куни тахминан соат 14:30 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар филиалдаги хизмат хонасида талаб қилинган пулларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.