Таълим муассасаси ётоқхонасига ўғриликка тушганлар ушланди
2023 йил 24 мартдан 25 мартга ўтар кечаси тахминан соат 03:00 ларда номаълум шахс Бухоро академик лицейининг талабалар ётоқхонаси биносига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу ётоқхона биносининг 46-хонасида истиқомат қилувчи ўқувчига тегишли бўлган баҳоси 1.200.000 сўмлик “Huawei 6P” русумли телефон аппарати ва мазкур телефон аппаратининг ғилофи ичида бўлган идентификациялаловчи ИД-картасини ғаразли ва бошқа паст ниятларда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Жондор тумани "Қалмоқ" маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган б.А. ҳамда унинг жиноий шериги 2002 йилда туғилган Х.Ф.лар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, содир қилганлиги аниқланган.
Ушбу жиноий гуруҳнинг бошқа шу каби турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.