Таълимда назария ва амалиёт уйғунлиги — муҳим масала
Сир емаски, таълим жараёнларида назария ва амалиёт уйғунлиги муҳим аҳамият касб этади. Бу борада, Ички ишлар вазирлиги томонидан курсантлар билимларини мустаҳкамлаш, уларга ички ишлар органлари соҳавий хизматлари фаолиятини ўргатиш ҳамда ўқув танишиш ва билим, малака ўрганишнинг турли амалиётлари юқори савияда ташкил етилиб, ўз самарасини бермоқда.
Жумладан, ИИВнинг 2021 йил 25 августдаги 298-сон буйруғи ижроси юзасидан бугун, 3-март куни вилоят ИИБда Ички ишлар вазирлиги Академияси кундузги таълим бакалавр босқичининг Бухоро вилоятидан жамланган курсантлари, магистратура тингловчилари ва ихтисослаштирилган кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари билан бошқарма бошлиғининг ўринбосари Умид Утаев иштирокида навбатдаги онлайн тартибда маҳорат дарсини ўтказилди.
Бунда, курсантларга қонунчилик ва тартиб интизомга риоя этиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича сўз юритилиб, тегишли тавсиялар берилди.
Машғулот аввалида Бухоро вилояти ҳудудидаги жиноятчилик аҳволи, жиноятларнинг ортган турлари, келиб чиқиш омиллари, сабаб ва шарт-шароитлари, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусида ҳам сўз юритилди.
Очиқ ва мунозараларга бой бўлган машғулот жараёнида, курсантлар ва машғулот иштирокчилари мавзуси доирасида махсус тайёрланган слайдлар, кўргазмалари материаллар орқали ўзларини қизиқтирган барча саволларга мисоллар орқали тўлиқ жавоблар олдилар.
Бундан ташқари, жиноятларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар ва уларнинг натижалари хусусида ҳам сўз юритилиб, тингловчиларга батафсил маълумотлар берилди.