24 Феврал 2023 йил 616

Тарбиячи лавозимига ишга қўйишни ваъда қилган сохта мансабдор ушланди

Когон шаҳар Шодиёна кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган Х.Б. Вобкент туманида яшовчи 1993 йилда туғилган Р.М. исмли аёлга ўзини ҳокимият идораларида ишловчи мансабдор шахс сифатида таништириб, Бухоро шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирига олий маълумотли тарбиячи сифатида ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини талаб қилади.

2023 йил 13 февраль куни тахминан соат 15:00 ларда Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида талаб қилинган пуллардан 2.000.000 сўмини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech