Тасдиқланган режага асосан Ғиждувон тумани 3-сектор раҳбари Азимжон Холиқов маҳаллаларда ишсизликни олдини олиш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида Баққоллар маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.
Туман хокими, сектор раҳбарлари бошчилигидаги мутасаддилар маҳаллага ташриф буюриб, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида мулоқот ўтказишди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан йўлланган турли мавзулардаги мурожаатлар тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди. Аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Маҳаллада яшовчи ишсиз фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун имтиёзли кредит асосида иссиқхона жиҳозлари ва тикув машиналари етказиб берилди.
Жумладан, 22 та фуқароларга дугали иссиқхоналар олиб берилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари ушбу маҳаллада яшовчи профилактик ҳамда пробация ҳисобида турган фуқаролар билан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик юзасидан суҳбатлар ўтказилди.
Шунингдек таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида профилактик тарғибот учрашувлари ташкил этилди.