17 Март 2023 йил 490

Телергамдаги фирибгар ушланди

2023 йилнинг 18 январь куни номаълум шахс «Телеграмм» ижтимоий тармоғидаги “Шохрух инвест” профили орқали Шофиркон тумани «Бобур» маҳалласида яшовчи, т.А. билан мулоқотга киришиб, унга ўзини инвестиция билан шуғулланувчи брокер сифатида таништириб, унга пулларини кўпайтириб беришини айтиб, жами 1.500.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани Бобур маҳалласида яшовчи 2005 йилда туғилган С.Ш. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech