28 Апрел 2023 йил 494

Тез фурсатда мўмай даромадли бўлишни орзу қилган аёл фирибгар домига илинди

Когон туман ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, Ромитан туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган У.М. исмли аёл 2022 йил август ойида Когон тумани "Б.Нақшбанд" маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ҳ.М. исмли аёлни “GREEN LIVE” компаниясига аъзо қилиш ва тез фурсатда мўмай дароматли бўлиш мумкинлигига қизиқтириш йўли билан алдаб, 8.000.000 сўмлик тилла тақинчоқлари ҳамда 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларини ўзининг шахсий эхтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech