5 Август 2023 йил 650

Тезкор тадбир давомида  “Гашиш” Гиёҳвандлик моддасини сақлаб юрган шахс фош этилди

Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган "Вилоят ҳудудида гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишини олдини олиш"га қаратилган тезкор тадбир давомида олинган маълумот асосида Бухоро шаҳрининг Хўжа Рушнои кўчасида яшовчи, 1995 йилда туғилган Ғ.М.нинг ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг чўнтагидан оқ рангли полиэтилен пакетга солинган, Бухоро вилояти ИИБ ЭКБнинг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган соф вазни 0,40 граммга тенг бўлган озгинадан кўпроқ миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech