Тезкор тадбир: Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш
Олинган тезкор маълумот асосида 2023 йил 17 апрель куни соат 23:00 ларда, вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда Когон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, А-380 «Қарши-Бухоро» автомобиль йўлининг Когон тумани "Ганчкаш" қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмидан ҳаракатланиб кетаётган «Матиз» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ушбу автомашина ҳайдовчиси Бухоро шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ш.Д.нинг автомашинасидаги сумка ичидан соф вазни 56,71 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги «Гашиш» гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.