11 Октябр 2022 йил 520

Тўмарис изидан: Бухоро вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл ходималар ўртасида спортнинг “Кўпкураш” тури бўйича мусобақа ўтказилди

Бугун аёллар жамиятимизнинг барча соҳасида бўлгани каби ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ҳам мард ўғлонларимиз билан бир сафда туриб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини ҳимоя қилишда муносиб иштирок этишмоқда. Демакки, уларнинг жанговар тайёргарлиги ҳам мунтазам назоратдан ўтказиб борилади.

Шу мақсадда, Ички ишлар органларида кенг миқёсда ўтказилган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида жорий йилнинг 10 октябрь куни вилоят ички ишлар органларида хизмат вазифасини олиб бораётган аёл ходималар ўртасида Когон тумани “Ўртачўл” ҳудудида жойлашган ҳарбий даламайдонида спортнинг “Кўпкураш” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мазкур спорт мусобақаларини ўтказишдан кўзланган мақсад ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, спортни янада ривожлантириш ва шахсий таркибнинг жисмоний тайёргарлигини оширишдан иборатдир.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақада иштирокчилар 4 жамоага бўлинган ҳолда, жами 6 шарт асосида ўзаро беллашдилар.

Якуний натижаларга кўра, фахрли 1-ўринни “Ҳумо» жамоаси, 2-ўринни “Тўмарис” жамоаси, 3-ўринни “Офицерлар» жамоаси ва 4-ўринни “Бургутлар» жамоаси эгаллаб, иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи биринчилигида ғолибликни қўлга киритган жамоалар аъзоларига бошқарма бошлиғи ўринбосари Умид Утаев томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech