29 Июл 2023 йил
518
Томорқасида гиёҳвандлик моддасини етиштирган шахс ушланди
2023 йилнинг 25 июль куни Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган "Хавфсиз ҳудуд" кенг қамровли профилактик тадбирлари давомида олинган тезкор маълумот асосида, туманнинг Хатича маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган Ё.И.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ҳовлисининг томорқа ерида 3 туп «Каннабис» ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 270-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.