Топшириқлар ижросига қаратилди
Бугун, 16 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғининг ўринбосари - Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ҳамда шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг айни йўналишдаги ўринбосарлари иштирокида Ички ишлар органлари тизимида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” ойлиги доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан видеоселектор тарзидаги йиғилиши ўтказилди.
Бунда, масъулларнинг “Ватанпарварлик ойлиги” тадбирлари доирасида ўтган 15 кун давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Ойлик доирасида шаҳар-туман ИИБлари ва соҳавий хизматлар томонидан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишда йўл қўйилган камчиликлар танқид остига олиниб, келгуси маънавий-маърифий тадбирларда ушбу ҳолатларнинг бартараф этилиши юзасидан алоҳида огоҳлантирилди.
Йиғилиш давомида вилоят ИИБнинг “Ватанпарварлик ойлиги”ни намунали тарзда ўтказиш юзасидан ишлаб чиқилган фармойиш ва тегишли дастур талабларига доир чора-тадбирлар юзасидан қатор юклатилди.