Товламачилик билан 10.000 АҚШ доллари олмоқчи бўлган шахс тезкор тадбир давомида фош этилди
Шофиркон тумани Жўйрабод маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Ф.С. ўзганинг мол-мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида таниши Жондор тумани Намгони қишлоғида яшовчи, 1981 йиллда туғилган фуқарони қўрқитиб, сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан таҳдид қилиб, уни мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйган.
Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар Шейхон маҳалласи ҳудудида жойлашган “Карвон буюм бозори” га қарашли автомашиналар тураргоҳида у товламачилик йўли билан талаб қилган 10.000 АҚШ долларидан 3.000 АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.