Туғруқхонадан пул ўмарган аёл қўлга олинди
2022 йил 13 ноябрь куни соат 08:00 дан 09:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Бухоро тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексида стационар тартибда муолажа олиб даволанаётган Бухоро тумани Буюк ипак йўли кўчасида яшовчи аёл ётган палатага ҳеч кимга сездирмасдан кириб, ушбу хонада турган унга тегишли сумкадан жами 1.500.000 сўмлик пулларини яширин равишда ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб бир қатор тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган кечиктир бўлмас тезкор-суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро тумани “Қуйи Чуқурак” маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган аёл содир қилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.