29 Ноябр 2022 йил 739

Ўғирланган қурилиш моллари  эгасига қайтарилди.

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2022 йилнинг 22 сентябрь куни номаълум шахс Бухоро шаҳри И.Каримов кўчасида жойлашган ромитанлик фуқаро С.Т. га тегишли қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг 25 хонасига ғайриқонуний равишда кириб, умумий баҳоси 45.000.000 сўмлик 7 дона эшик ромлари, 8 та ўрамдаги кафеллар ва 6 дона иситиш қозон (котёл) ларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Пешку тумани Наврўз кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган Н.С. исмли шахс содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech