Ўғирлик: Бухоро шаҳрида ўзганинг мулкига кўз олайтирган шахс энди қонун олдида жавоб берадиган бўлди
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, номаълум шахс 2022 йил 17 январь куни соат 22:00 дан соат 01:00 га қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро шаҳар «Боғдашт» маҳаласи A.Жомий кўчаси йўл ёқасида жойлашган бошқа бир фуқарога тегишли “SP PHONE” номли савдо дўкони кириш эшигини бузиб кириб, дўконда бўлган баҳоси 500.000 сўмлик бир дона “SAMSUNG J-2”, баҳоси 2.500.000 сўмлик бир дона “REDMI NOTE 10”, баҳоси 700.000 сўмлик бир дона “REDMI S-2”, баҳоси 1.000.000 сўмлик бир дона «LG-J6», баҳоси 50.000 сўмлик бир дона «NOKIA-101» русумли жами қиймати 7.000.000 сўмлик телефон аппаратлари аксессуарларини (қувватлагич, қулоқчинлар), баҳоси 1.100.000 сўмлик бир дона сепаратор ускунасини, баҳоси 2.000.000 сўмлик бир дона кузатув камераси хотира базасини ва баҳоси 4.800.000 сўмлик бир дона «АSER» русумли ноутбукни ҳамда жами баҳоси 1.000.000 сўмлик телефон аппаратларининг қўшимча қурилмаларини, шунингдек, савдо дўкони кассасида бўлган 100.000 сўм нақд пулларни ўғирлаб, жабрланувчига жами 20.750.000 сўмлик моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар A.Жомий кўчасида яшовчи 2 нафар 1979 йилда туғилган Р.Р. ҳамда 1981 йилда туғилган A.З. исмли шахслар содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорликларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.