10 Апрел 2023 йил 360

Ўғирлик: Ғиждувон туманида ўзганинг мулкига кўз олайтирган шахс энди қонун олдида жавоб берадиган бўлди

Ғиждувон тумани ИИБ томонидан берилган маълумотга кўра, ғиждувонлик фуқаро ўзига тегишли бўлган баҳоси 300 минг сўмлик бир дона “Nokia” русумли қўл телефонини яшаш уйи олдида турган, оқ рангли “'Damas” русумли автомашинасининг олд тарпедаси устидан йўқолганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Ғиждувон тумани "А.Қаҳҳор" маҳалласида яшовчи, 2005-йилда туғилган Й.Ж. исмли шахс содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech