Қўй ўғрилари топилди.
Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан белгиланган маълумотга кўра, 2022 йил 23 ноябрьдан 24 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Бухоро шаҳар Сувобод аҳоли пунктида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони орқа томонида жойлашган қўйхонасига ғайриқонуний равишда кириб, у ерда сақланаётган баҳоси 8.000.000 сўмлик беш бош қўйларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи 1999 йилда туғилган Ш.Ш. ҳамда Қоровулбозор тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган Қ.М. лар олдиндан жиноий тил бириктириб содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳ томонидан вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳамда қўшни вилоятларда содир этилиб фош этилмасдан қолаётган чорва-мол ўғирликлари билан боғлиқ жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.