8 Май 2023 йил
491
Уйининг ҳовлисида "Каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб келган шахс ушланди
2023 йил 3 май куни Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2023» тадбири давомида 1957 йилда туғилган B.R. ўзи истиқомат қилувчи Бухоро шаҳар Мирдостим кўчасидаги уйининг ҳовли қисмида жойлашган томорқа ер майдонида таркибида гиёҳвандлик моддаси-тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган беш туп «Каннабис» (каноп) ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси JK.ning 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.