4 Май 2023 йил
453
Умумий овқатланиш шохобчасида фуқарони дўппослаган шахс қонун олдида жавоб беради
Қоракўл тумани "Чекирчи" маҳалласида яшовчи 1979 йилда туғилган Ж.з. 2023 йил 16 апрель куни туман ИИБга мурожаат қилиб, 2023 йил 15 апрель куни вояга етмаган ўғли Ж.Ж. билан биргаликда Олот тумани "Баёт" маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасига борган вақтида шу маҳаллада яшовчи 1991 йилда туғилган А.М. ва бошқалар ҳеч қандай сабабсиз уни ва ўғлини уриб, тан жароҳати етказганликларини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.