20 Май 2024 йил
790
Қурилиши тугалланмаган уйдан кабелларни ўмариб кетган шахс ушланди
2024 йил 15 май куни номаълум шахс Бухоро шаҳрининг Намозгоҳ кўчасидаги қурилиши тугалланмаган уйдан баҳоси 14.500.000 сўмлик электр сим кабелларини яширин равишда ўғирлаб олиб, воқеа жойидан номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ғиждувон туманининг Вазиршоҳ маҳалласида яшовчи,1988 йилда туғилган У.А. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.