26 Декабр 2023 йил 1693

Уруш фахрийларига Президент табриги етказилди

Кўксини орден-медаллар безаган Аҳмад Муҳсинов айни навқирон 19 ёшида Бухоро шаҳридан ҳарбий хизматга, аниқроғи, тўғри жангу жадал кечаётган фронтга чақирилган.

Аҳмад Муҳсиновнинг қарийб йигирма йиллик фаолияти бевосита ички ишлар тизимида кечди. Бу даврда у юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида турли лавозимларда ишлаган.

Бугун, 26 декабрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги сектор раҳбарлари Бухоро шаҳрининг Чашмаю Аюб кўчаси, 9-уйда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига Президент табриги ва Янги йил совғаларини етказишди.

Ушбу файзли хонадонда кечган суҳбатда Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари давлатимизнинг доимий эътиборида экани таъкидланиб, уруш қатнашчисига самимий миннатдорлик изҳор этилди.

Президентимизнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига йўллаган Янги йил табригини ўқиб эшиттирилиб, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Text to speech