Ушбу Қарор ички ишлар органларининг фуқаролар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда, ҳамжиҳатликда ишлашида муҳим ҳужжат ҳисобланади
Президентимиз томонидан 20 январь куни “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарор имзоланди.
Ҳужжат билан Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди.
Кодекс ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришишга қаратилган. Ундаги қоида ва талабларга амал қилмаслик ёки уларни қўпол равишда бузиш ходимни ички ишлар органларидан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чорасини қўллаш учун асос бўлади.
Ҳужжат билан шунингдек, Ички ишлар органларида кадрлар салоҳияти даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар “йўл харитаси” тасдиқланди.
Бундан ташқари, ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, бошқа вазифалар қатори инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини замон талабларига мос равишда тўлиқ рақамлаштириш Департамент фаолиятини устувор йўналишлари этиб белгиланган.
Шаҳоб Ҳайитов
Ромитан тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник