Уй сотиб олишда ўта эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар домига илиниб қолманг!
Олот тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, “Бўрибек Чандир” маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳ.С. га, ҳамқишлоғи Х.Б. қурилиши тугалланмаган бир уйининг кадастр ҳужжатини кўрсатиб, 15.000 АҚШ долларига сотишини айтиб, 2022 йил 9 август куни 2.800 АҚШ доллари, 17 август куни 1.200 АҚШ доллари ҳамда 18 август куни 1.000 АҚШ доллари, жами 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини гўёки тилхат асосида олиб, уни алдаб, қолган пулларни уйнинг ҳужжатларини расмийлаштирганидан сўнг олишини айтиб, аммо ушбу уйнинг ўзбошимчалик билан қурилганлиги сабабли кадастр ҳужжатларини расмийлаштира олмасдан, на уйни ва пулларини шу кунгача қайтариб бермасдан келган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.