3 Май 2023 йил 471

Уйида бангихона ташкил қилган шахс тезкор тадбир давомида фош этилди

2023 йил 1 май куни соат 18:00 ларда Ғиждувон тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ғиждувон тумани "Гулистонобод" маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган К.М. қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, Ғиждувон тумани «Тодон» маҳалласида жойлашган ўз уйида танишлари А.Ш. ва А.А.лар билан биргаликда «Марихуана» гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиб, гуруҳ бўлиб гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун шароит яратиб бериб, бангихона сақлаш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 273-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech