23 Феврал 2023 йил
400
Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз! Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов иштирокида Бухоро шаҳар ҳудудига “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ва «Қалқон» гуруҳи аъзолари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган тунги тезкор йўриқнома ўтказилди.
Бунда, хизматга жалб қилинган ходимларга фуқаролар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, зарурий профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, иш самарадорлигини оширишга қаратилган зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнати билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган, иш самарадорлиги юқори бўлган бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирланди.